Спорт | 14:40 / 17.01.2019
5833
1 дақиқада ўқилади
Махфий маълумотларни ошкор қилувчи Football Leaks асосчиси ҳибсга олинди
Венгрияда Football Leaks асосчиси ҳисобланадиган ҳакер қўлга тушди, деб хабар беради Sabado.
30 ёшли португалиялик Руи Пинту Будапештда ҳибсга олинган ва тез орада ватанига экстрадиция қилинади.
У «Бенфика» клубига тегишли бўлган электрон ҳужжатларни ўғрилаганликда гумонланмоқда. Агар суд уни айбдор деб топса, 10 йилга қамалиши мумкин.
Пинту Football Leaks асосчиси ҳисобланади. У 2015 йилдан бери Будапештдаги штаб-квартирасида хуфёна ишлаб, футбол клубларининг маълумотлар базаси ва электрон почтасини бузиш билан шуғулланиб келаётган эди.