20:28 / 17.01.2019
29942

Осиё Кубоги. Ўзбекистон Японияга ютқазди. 1/8 финалда Австралия билан ўйнаймиз

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубогининг гуруҳ босқичи ниҳоясига етмоқда. Бугун F гуруҳи вакиллари сўнгги тур ўйинларини ўтказишди.

Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан беллашди ва 1:2 ҳисобида ютқазди. 40-дақиқада Шомуродов ҳисобни очган эди. Орадан 3 дақиқа ўтгач Муто уни тенглаштирди. 58-дақиқада Шиотани узоқ масофадан чиройли зарба йўллаб, жамоасига ғалаба келтирган голни урди.

Натижада, Япония 9 очко билан биринчи, Ўзбекистон 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф иштирокчиси бўлишди. Бу эса Ўзбекистон терма жамоасининг 1/8 финалда Австралия билан ўйнашини англатади. Япониянинг рақиби барча ўйинлар тугагач маълум бўлади.

Осиё Кубоги
F гуруҳи, 3-тур
17 январь
Япония – Ўзбекистон 2:1
Голлар: Муто (43), Шиотани (58) – Шомуродов (40)

Top