Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон чегара масаласида яна музокаралар ўтказди
Фото: AFP
2019 йилнинг 11-17 январь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон – Туркманистон Давлат чегараси демаркацион лойиҳа чизиғининг ўтиши бўйича томонларнинг таклифлари кўриб чиқилган.
Ўзбекистон – Туркманистон Давлат чегарасида Бажариладиган демаркацион ишлар тақсимоти жадвали кўриб чиқилди ва келишилди.
Учрашув анъанавий дўстлик ва ҳамфикрлик муҳитида бўлиб ўтди. Музокаралар якунида тегишли Баённома имзоланди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
22:48 / 15.02.2026
Қирғизистон ортидан Туркманистонда ҳам миллий хавфсизлик раҳбари алмаштирилди
15:14 / 30.01.2026