Жаҳон | 17:00 / 20.01.2019
7578
1 дақиқада ўқилади

Конгода мухолифат вакили президентликка сайланди. Мамлакатда тартибсизликлар бошланиши мумкин

Фото: epa/vostock-photo

Конгода ўтказилган президентлик сайловларида мухолифатчи сиёсатчи Феликс Чисекенди ғалаба қозонди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Яқин вақтлар ичида президентнинг инаугурация маросими ўтказилиши режалаштирилган.

Сайловда мағлубиятга учраган Мартин Файулу натижаларга норозилик билдирган, аммо Конституцион суд унинг протестини рад этган ҳамда Чисекедини янги президент сифатида тан олган.

Файулу эса Конго фуқароларини суд қарорига бўйсунмасликка ҳамда Чисекедини президент сифатида тан олмасликка чақирмоқда. У ҳодисаларни конституцияга зид деб айтди ва мамлакатни янги намойишлар қамрашини тахмин қилди.

Бундан аввалроқ, ўтган йилнинг декабрида Конгода икки элат - батенде ва бануну вакиллари ўртасидаги тўқнашувларда 400 киши ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. 

Икки элат ўртасида сиёсий зиддиятлар мавжуд бўлиб, батенденинг бир қатор етакчилари ҳукмдор коалицияни, бануну раҳбарияти эса мухолифатни қўллаб-қувватлаган.

Мавзуга оид