“Рэмбо” ва “Терминатор 3” фильмлари продюсери вафот этди
Венгер миллатига мансуб америкалик кинопродюсер Эндрю Вайна 74 ёшида вафот этди. У Будапештдаги уйида узоқ давом этган касалликдан кейин ҳаётдан кўз юмган. Вайна 59 фильмга, жумладан “Эвита” ҳамда “Рэмбо”нинг дастлабки 3 қисмига продюсерлик қилган.
Вайна касодга учрашидан олдин блокбастерлар (“Терминатор”нинг бир неча қисмлари) ишлаб чиқаришга ихтисослашган Carolco Pictures компанияси асосчиларидан бири бўлган. Вайнанинг фильмографиясида “Қизил жазирама”, Эйр Америка”, “Жонни ёқимтой”, “Барчасини эслаш”, “Судья Дредд” каби фильмлар бор.
Вайна 2011 йилдан бошлаб Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган, унинг вазифасига мамлакат кинематографини тиклаш кирган. “Биз буюк венгриялик кинопродюсерга “алвидо” деймиз, аста ла виста, Энди! Барчаси учун раҳмат”, деб ёзган Орбан Facebook’да.