Илк бор йўловчи лайнери биоёнилғида парвозни амалга оширди
Тарихда илк бор БААнинг Etihad Airways авиакомпаниясининг Boeing 787 Dreamliner йўловчи самолёти солеросдан тайёрланган биоёнилғида кўп соатлик парвозни амалга оширди. Бу ҳақда N+1 нашри маълум қилди.
Маълум қилинишича, лайнер ёнилғи баклари одатдаги авиация ёнилғиси ва солеросдан тайёрланган биоёнилғининг бирга бир нисбатдаги аралашмаси билан тўлдирилган. Самолёт бу аралашмада Абу-Дабидан Амстердамга парвоз қилган ва ҳавода 7 соатдан кўпроқ вақт бўлган.
Таъкидланишича, лайнернинг парвози тўлиқ муваффақиятли деб тан олинган. Лайнернинг двигателлари ёки ёнилғи тизимини керосин ва биоёнилғи аралашма билан тўлдириш учун ўзгартиришга тўғри келмаган.
Биоёнилғи Масдардаги (Абу-Даби) ISEAS корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган. Бу лойиҳа Boeing, Etihad Airways, Honeywell UOP, General Electric, Safran ва Takreer компаниялари томонидан биргаликда молиялаштирилади.
Солерос денгиз соҳилида кучли шўрланган, бошқа ўсимликлар ўса олмайдиган ерларда ўса оладиган ўсимлик ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:57 / 28.09.2022
Ўзбекистонда озиқ-овқат чиқиндиларидан биоёнилғи ишлаб чиқариш имкони таҳлил қилинди
15:21 / 29.01.2022
Анд тоғларида мавҳум 72 кун: ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари ўликларнинг гўштини еб жон сақлаган
08:36 / 12.07.2020
Эронда Украина самолёти ҳалокатининг янги сабаби маълум қилинди
13:19 / 07.01.2020