Light | 20:58 / 22.01.2019
31933
2 дақиқада ўқилади

Дунё шаҳарларидаги метролар ҳақида биласизми?

Ишга йўл оласизми ёки янги шаҳарни сайёҳ сифатида тадқиқ этасизми, кўпинча метродан фойдаланасиз. Ахир у тез, қулай ва анча арзон. Париждан то Деҳлигача – дунёнинг 16 шаҳридаги метрополитен қандай кўринишда эканига ўзингиз назар солинг.

Париждаги (Франция) метро Европадаги метрополитенлар орасида бандлиги бўйича 2-ўринда.

Дубайда (БАА) эса метро ҳайдовчисиз ҳаракатланади.

Дунёдаги энг қадимий метрополитен тизими Лондонда (Буюк Британия) жойлашган.

Нью-Йоркдаги илк жамоат транспорти 19 асрдаги дилижанс эди. Илк расмий метро станцияси (Interborough Rapid Transit Company (IRT) эса 20-асрда ишга тушган.

Хитойдаги Пекин метроси узунлиги бўйича дунёда 2-ўринда экани билан мақтанса арзийди.

Берлинда тезкор транзитнинг икки тизими мавжуд: 1992 йилда иш бошлаган U-Bahn (ерости) ва1924 йилда очилган S-Bahn (тезкор шаҳар темир йўли).

Москвадаги метро ўзининг ҳашаматли архитектураси билан донг таратган.

Жанубий Америкадаги энг кенг миқёсли метро тизими Чилидаги Сантьяго шаҳрида жойлашган.

Токиода метронинг иккита турли тизимларидан фойдаланиш мумкин: хусусий (9 та линия) ва жамоат (4 та линия).

Мехикодаги илк метро линиялари XX асрнинг 60-йиллари охирида қурилган.

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида метро 2002 йилда очилган.

Истанбулда эса илк метро XIX асрда очилган.

Чикагонинг 'L' тизими АҚШдаги энг қадимий тезкор транзит тизими саналади.

Торонтодаги метро Канадада дастлабкиси эди.

Африка шаҳарларининг фақат иккитасидагина метро бор, улардан бири Мисрдаги Қоҳира метроси.

Стокгольмдаги метро ерости санъат музейига ўхшайди.

Мавзуга оид