Ўзбекистон | 13:44 / 22.01.2019
36022
2 дақиқада ўқилади

Uzcard фирибгарлик ҳолати бўйича огоҳлантириш билан чиқди

Uzcard карта эгаларини Uzcard бренди ишлатилган кибержиноят рўйхатга олингани ҳақида огоҳлантирди.

Қайд этилишича, номаълум шахслар томонидан uzcard.uz расмий сайтининг интерфейси нусхаланиб,  Uzcard тўлов тизими номидан  WEBSUM билан ҳамкорликда акция ташкил этилгани рўйхатга олинган. 

Рекламада тақдим этилган маълумотга биноан, ушбу тадбирда қатнашган иштирокчилар ўз карта рақамларини киритиб, пул миқдори ўтказиш эвазига ушбу юборилган маблағдан маълум миқдорда фоизларга эга бўлиши назарда тутилган.

Uzcard расмий хабарига кўра, ушбу акция Uzcard банклараро тўлов тизими томонидан ташкиллаштирилмаган.  Ҳозирда компания томонидан ушбу қаллоблик ҳодисаси юзасидан тергов ишлари бошланган бўлиб, яқин кунларда унинг натижалари борасида хабарлар берилади.

«Огоҳ бўлинг!  Текширилмаган номаълум интернет воситаларга ўз маблағларингизни ишониб топширманг. Доменларнинг номланишига алоҳида эътиборингизни қаратинг! Бизнинг расмий доменимиз uzcard.uz. Жумладан, домен номида бирон бир ҳарфнинг ўзгартирилгани унинг ҳақиқий эмаслигидан далолат беради: uzcard.org, uzcard.com, uzcard.info. Компаниямизга тегишли муҳим хабар, энг сўнгги янгилик ва акцияларга тегишли тафсилотларни uzcard.uz расмий сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришингиз мумкин», - дейилади хабарда.

Мавзуга оид