Жамият | 09:53 / 24.01.2019
38168
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Dream City: Tashkent City ҳудудидаги Boulevard мажмуасида хонадонлар сотуви бошланди

23 январдан бошлаб, Tashkent City ҳудудида жойлашган олий даражали Boulevard турар-жой мажмуаси – Dream City Development компаниясининг иккинчи лойиҳасидаги хонадонларнинг сотилиши бошланди.

Майк Тайсоннинг одатий образи ўрнини Dream City Development компаниясининг янги Boulevard номли лойиҳаси анонслари эгаллаганини бир неча ҳафтадан буён кузатиш мумкин.  

Boulevard турар-жой мажмуаси – пойтахтнинг энг обрўли туманида – Tashkent City’да жойлашган, кўплаб қулайликларга эга, замонавий турар-жой мажмуасидир. Мажмуа ҳудудида яшаш учун ва дам олиш учун зарур бўлган барча инфратузилмалар яратилган. Бу ерда, бўлажак аҳолининг эҳтиёжини ҳисобга олинган ҳолда – уйлар жойлашувидан дам олиш масканлари жиҳозланишигача – ҳар бир деталь ўз ўрнида ўйланган.

Турар-жой мажмуасининг  97000 м² майдонида - 46 м² дан 118 м² гача бўлган 1167 та хонадонларга мўлжалланган еттита 7 қаватли бино ва 260 та тижорат иншоотлари жойлашуви кўзда тутилган.

Boulevard турар-жой мажмуасининг 21500 м² майдони тижорат иншоотларга ва «шопинг» - авенюга ажратилган, у ерда бренд бутиклар, қаҳвахоналар, олий тоифали ресторанлар, ижтимоий объектлар, турар-жой мажмуасида яшовчи аҳоли ҳамда мажмуа меҳмонлари эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган бошқа барча объектлар жойлашган.

Турар жой уйларининг 1-қаватида жойлашган тижорат иншоотлар, ўз бизнесларини кенгайтиришни мақсад қилган тадбиркорлар учун манфаатли инвестиция бўла олади. Уларнинг афзалликлари нафақат жойлашувида ва дераза ойналаридан намоён бўлган ажойиб панорамалардан иборат бўлибгина қолмай, балки хона шифтларининг 5,2 метрдан 7,2 метргача баландликда бўлганлиги ва ушбу хоналарни 2 қаватлига айлантириш имкониятининг мавжудлигидадир.

Мажмуа ҳудудида турли хил дарахтлардан ташқари кўпгина сайилгоҳлар, декоратив бассейнлар, замонавий арт-объектлар ва хушифор боғлар, ҳар бир ҳовлида 3-5 ва 5-12 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ўйин майдонлари жойлашган.

Boulevard турар-жой мажмуасида яшашингизни максимал даражада яхшилаш учун ва ҳаёт таъминотини ҳамда эксплуатациясининг самарали бошқарувини – Dream Service компанияси ўз зиммасига олган.

Ўз ичига оилавий автотураргоҳларни олган – 2062 автомобилга мўлжалланган ер ости ва усти автотураргоҳлар, мажмуа аҳолиси ва меҳмонларини шахсий автомобиллари учун бўш жой излаш ташвишидан халос этади, мажмуа ҳудудида кўзда тутилган қўриқлаш тизими ҳудудда яшовчиларга тегишли мол мулкнинг дахлсизлигини ва хавфсизлигини таъминлаб беради.

Boulevard турар-жой мажмуаси – бу, юқори сифатли, олий даражали хизмат кўрсатишни, шахс дахлсизлигини ва максимал функционалликни қадрлайдиганлар учун идеал яшаш масканидир.

Сотувлар бўйича ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХБМ, 1-блок, 1

Мўлжал: Халқлар Дўстлиги майдони тарафдан Алишер Навоий кўчасига кетиш йўлида жойлашган

Сотувлар бўйича офис иш жадвали: соат 9:00 дан 19:00 гача, дам олиш кунларисиз.

Сайт:  www.dreamcity.uz

Телеграм: t.me/dreamcityuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид