Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Chorvoq Darvozasi турар жой мажмуасида Ўзбекистон Миллий банки ва етакчи девелоперлардан бири — Dream City компанияси тантанали калит топшириш маросимини ўтказди
8 ноябр куни, Чорвоқнинг гўзал тоғли ҳудудида жойлашган Chorvoq Darvozasi турар жой мажмуаси ҳудудида энг ёрқин ва кутилган воқеалардан бири — хонадон эгалари учун калитларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Фото: Dream City
Тадбир Dream City Development компанияси томонидан, лойиҳа ишончли молиявий ҳамкори — Ўзбекистон Миллий банки кўмагида ташкил этилди. Мустаҳкам ҳамкорлик ва умумий мақсадлар туфайли ушбу кун нафақат янги кўчиб келаётган аҳоли учун, балки лойиҳа устида ишлаган бутун жамоа учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Калитларни топшириш маросими ишонч ва миннатдорлик рамзига айланди — Chorvoq Darvozasi’ни танлаган мижозларга миннатдорлик сифатида Ўзбекистон Миллий банки ҳамкорлигида автомобил ютуғи ташкил этилди.
Байрам дастури Dream City Development вакилларининг табрик сўзлари билан бошланди. Улар таъкидладилар: Chorvoq Darvozasi — бу Чорвоқ тоғларида кадастр ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилган ва кўчиб киришга тайёр биринчи турар жой мажмуасидир.

Тадбир давомида ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишлари, ранг-баранг шоу дастур ва мажмуа ҳудудидаги Wyndham Garden меҳмонхонасида ўтказилган фуршет кечани янада бойитди. Байрамнинг якуни марказий майдонда ўтказилган маппинг-шоу билан безатилди — ёруғлик ва ҳис-туйғулар тоғли тунни янада гўзалаштирди.
Chorvoq Darvozasi — бу оддий яшаш жойи эмас, балки замонавий макон бўлиб, унда шаҳар қулайлиги ва Чорвоқ табиатининг уйғунлиги мужассам. Мажмуа ҳудудидаги хонадонлар 24 дан 142 м2 гача бўлган турли майдонга эга бўлиб, яшаш учун тўлиқ тайёр. Ободлаштирилган ҳудудда болалар ва спорт майдончалари, сайр зоналари ҳамда ривожланган инфратузилма мавжуд.

Лойиҳанинг муҳим қисмларидан бири бу Wyndham Garden меҳмонхонаси бўлиб, у мажмуага замонавий курорт даражасини берди. Энг кичик яшовчилар учун 800 м2 дан ортиқ майдонга эга хавфсиз ўйин зоналари билан жиҳозланган катта болалар майдончаси яратилган.
Бугунги кунда мажмуа ҳудудида машҳур халқаро ва маҳаллий брендлар очилиш арафасида: KFC, Costa Coffee, BON, Safia, Papa John’s ва бошқалар. Бу эса Chorvoq Darvozasi’да ҳаётни янада қулай ва сермазмун қилади.

Бўлажак харидорлар учун қулай харид шартлари таклиф этилади — Ўзбекистон Миллий банки кўмагида 24 ойгача бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.
Энг муҳими — Chorvoq Darvozasi’даги хонадон билан бирга сиз ошхона мебели, совға ваучери ва айнан сиз орзу қилинган автомобилнинг навбатдаги бахтли эгасига айланишингиз мумкин.
Chorvoq Darvozasi — бу Чорвоқ тоғлари бағрида янги ҳаётга калитингиз.
Алоқа учун:
Савдо офисининг манзили: Фурқат кўчаси, ХИМ "Tashkent City", 1-блок.
Website : dreamcity.uz
Instagram : @dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:00 / 03.07.2025
Chorvoq Darvozasi – истиқболли кўчмас мулк сармояси
15:00 / 24.06.2025
Chorvoq Darvozasi — Ўзбекистондаги тоғли ҳудуддаги янги турдаги турар-жой мажмуаси
15:00 / 03.06.2025
Яшаш, дам олиш ва даромад, барчаси бир жойда – Chorvoq Darvozasi тураржой мажмуасидаги хонадонлар
15:00 / 29.05.2025