Жаҳон | 21:10 / 24.01.2019
5867
1 дақиқада ўқилади

Индонезиядаги тошқинлар қурбонлари сони ортмоқда

Индонезиянинг Жанубий Сулавеси штатидаги тошқинлар қурбонлари сони 30 нафаргача етди. Бу ҳақда 24 январда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Маълумотларга кўра, 25 киши бедарак йўқолган, минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. 

Аввалроқ 26 киши ҳалок бўлгани, 24 киши бедарак йўқолгани маълум қилинганди.  

Маълум қилинишича, мамлакатнинг табиий офатлар олдини олиш агентлиги жабрланувчилар учун вақтинчалик бошпаналар ва дала ошхоналари ташкил этган. Таъкидланишича, тошқин сабабли бош автомагистраллардан бири бўйлаб қатнов тўсилиб қолгани туфайли ёрдам вертолётда етказилмоқда.     

Бир неча кундан бери давом этаётган кучли ёмғирлар Жанубий Сулавеси маъмурий маркази – Макасара шаҳридан 30 км узоқликда жойлашган Били-Били тўғонининг тошишига сабаб бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид