Ўзбекистон | 21:25 / 24.01.2019
13612
1 дақиқада ўқилади

Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига сут ҳам киритилди 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ, сут Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига киритилди. 

Қайд этилишича, мазкур қарор сут саноатини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ҳамда сутни қайта ишлаш корхоналарининг фермер хўжаликлари билан кооперациясини кучайтириш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рўйхатдан 9 турдаги маҳсулот гўшт (мол, қўй, товуқ гўшти), шунингдек ҳайвонлар (қорамол ва парранда) тирик ҳамда уларнинг сўйилган маҳсулотлари, балиқ, картошка, пиёз, тухум, гуруч, шакар, нон ўрин олган эди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид