Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла мудофаа вазири мамлакатда давлат тўнтариши амалга оширилаётганини маълум қилди
Фото: REUTERS / Carlos Garcia Rawlins
Венесуэла мудофаа вазири мамлакатда давлат тўнтариши амалга оширилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Венесуэлада 21 январдан бери норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуайдо 23 январда мамлакатда муваққат ҳукумат амал қилиши вақтида ўзини мамлакатнинг вақтинчалик раҳбари деб эълон қилди. АҚШ уни президент деб тан олишини эълон қилган ва Венесуэла президенти Николас Мадуродан мухолифатга қарши куч ишлатмасликни талаб қилган.
Мадуро ўзини конституциявий президент деб эълон қилган, мухолиф парламент раҳбари Гуаидони эса “АҚШ қўғирчоғи” деб атаган. Айни вақтда АҚШдан ташқари, Гуайдонинг вақтинчалик президент мақомини Канада, Аргентина, Бразилия, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Гватемала, Гондурас, Панама, Парагвай ва Перу тан олди.
Мадуро ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида унга Туркия президенти қўнғироқ қилиб, уни қўллаб-қувватлашини билдирганини айтди. Мадурони шунингдек, Боливия президенти Эво Моралес, Куба ҳукумати қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Clarin нашрининг маълум қилишича, Никарагуа ва Сальвадор раҳбарлари ҳам Мадурони қўллаб-қувватламоқда.
Мавзуга оид
21:58 / 26.01.2026
Венесуэла АҚШ кўрсатмаларига бўйсунишдан чарчади – Делси Родригес
21:54 / 24.01.2026
АҚШ Венесуэлада қўллаган “сирли қурол” тафсилотлари маълум қилинди
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
09:50 / 16.01.2026