Жаҳон | 19:32 / 25.01.2019
8755
1 дақиқада ўқилади

Украина миллий банки гривналарни кесилмаган ҳолатда сота бошлади

Фото: Украина Миллий банки матбуот хизмати

Украина миллий банки 1, 2, 5 ва 10 гривна қийматидаги банкноталарни кесилмаган ҳолатда сотди. Таъкидланишича, 10 млн гривналик банкноталар сотилган. Тегишли аукцион 24 январда бўлиб ўтган. 

Маълум қилинишича, аукцион масофадан туриб иштирок этиш имкониятига эга электрон савдо тизими бўйича бўлиб ўтган. 

Иштирокчилар 1,4 млн гривналик бир гривна қийматидаги кесилмаган банкноталардан 10 мингта варақ, 2 гривналик банкноталардан 5,4 млн гривналик 20 мингта варақ, 5 гривналик банкноталардан 3 мингта варақ ва 10 гривналик банкноталардан 2 мингта варақ сотиб олишга ариза беришган.  

Маълум қилинишича, бундай аукционлар келгусида ҳам ўтказилади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид