Ўзбeкистон ва Тожикистон давлатлараро чeгара чизиғини дeмаркация қилишга тайёргарликни давом эттирмоқда
21-27-январь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, музокаралар чоғида тегишли норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди.
Ушбу ҳужжатлар асосида демаркация ишларини ўтказиш учун ҳудудларда давлат чегараси чизиғини аниқлаш бўйича музокаралар жараёни бошланади.
Тадбир якунига кўра Баённома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил март ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи чоғида тожик-ўзбек давлат чегараси алоҳида участкалари бўйича Тожикистон - Ўзбекистон битими имзоланганди.
Ўтган йилнинг 19 апрелида Тожикистон парламенти ушбу битимни ратификация қилди.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024