Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё Кубоги. Япония Эронни ортда қолдириб, финалга чиқди
Осиё Кубогида дастлабки яримфинал ўйини ўтказилди.
Япония терма жамоаси Эрон билан беллашиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар учала гол иккинчи бўлимда урилди. 56-дақиқада Осако қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаган бўлса, 67-дақиқада унинг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ҳарагучи якуний ҳисобни ўрнатди.
Япония терма жамоасининг финалдаги рақиби 29 январь куни ўтказиладиган БАА – Қатар ўйинидан сўнг аниқланади. Финал 1 февраль куни бўлиб ўтади.
Осиё Кубоги, 1/2 финал
28 январь
Эрон – Япония 0:3
Голлар: Осако (56, 67 пен), Ҳарагучи (90+1)
Мавзуга оид
22:38 / 03.02.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини чоракфиналда тарк этди
22:40 / 30.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогида Австралияни мағлуб этди
19:02 / 28.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини дуранг билан бошлади
19:11 / 05.11.2025