«Колумбияга 5000 аскар»: Жон Болтоннинг дафтаридаги «сирли» ёзув ОАВни қизиқтириб қўйди
Венесуэла бўйича брифингда мухбирлар Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон қўлидаги дафтарда “Колумбияга 5000 аскар” деган ёзувни пайқашган ва бу нимани англатиши мумкинлиги ҳақида бош қотиришга тушишган. Вашингтонда таъкидланишича, Венесуэла билан чегарадош давлатга қўшин юбориш ҳақида қарор йўқ, бироқ Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдони қўллаб-қувватлашнинг барча чоралари кўриб чиқилмоқда.
Болтоннинг дафтарида қуйидаги ёзув бўлган: “Афғонистон мулоқотга тайёр, Колумбияга 5000 аскар”
“Президент айтганидек, барча вариантлар кўрилмоқда”, деб жавоб берган Оқ уй вакили АҚШнинг Колумбияда қўшин жойлаштириш режалари ҳақидаги саволга. Болтоннинг ўзи АҚШнинг Венесуэладаги вазиятга ҳарбий аралашуви ҳақидаги саволга “Барча вариантлар кўрилмоқда”, деб жавоб қилган.
Fox News’нинг маълум қилишича, Оқ уйда Колумбияга қўшин ташлаш эҳтимоли муҳокама қилинган, бироқ бундай қарор қабул қилинмаган. Америкалик таҳлилчиларга иқтибос келтирган Huffington Post нашрининг маълум қилишича, Дональд Трамп маъмуриятида Венесуэладаги вазиятга ҳарбий аралашув режаси йўқ: ҳарбий куч қўлланиши ўзи шундоқ ҳам гуманитар инқироздан азият чекаётган мамлакатда зўравонлик авж олишига олиб келиши ва фалокатга айланиши мумкин.
Колумбия ташқи ишлар вазирлиги Болтоннинг дафтарида Колумбияга аскарлар юбориш ёзуви нима сабабга кўра пайдо бўлганидан бехабарликлари айтилган. Шунга қарамай, вазирликда расмий Богота Вашингтон билан ўзаро манфаатли барча масалалар бўйича муносабатларни ривожлантириши ва “Лима гуруҳи” тутаётган позицияга қўшилиши айтилган.
Аввалроқ Колумбия мудофаа вазирлигида ҳукумат АҚШга Венесуэлага кириш учун ҳарбий базалар тақдим қилишни режалаштирмаётгани маълум қилинган.
Мавзуга оид
00:47 / 26.10.2024
Италиялик наркосавдогар Эскобар қабри олдида суратга тушганидан кейин қўлга олинди
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
18:57 / 22.10.2024
Колумбияда Италия мафияси етакчиси қўлга олинди
11:10 / 22.10.2024