“Қишлоқ қурилиш банк” 24/7 шохобчалари тармоғи кенгаймоқда
Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида республика бўйлаб 24/7 режимида, кеча-ю кундуз,ходимсиз узлуксиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари тармоғини тобора кенгайтирмоқда.
Куни кеча шундай шохобчалардан бири Самарқанд минтақавий филиали томонидан фойдаланишга топширилди. Шохобча замонавий банк хизматларини кўрсатувчи банкомат, инфокиоск қурилмалари билан жиҳозланган.
Яна бир муҳим жиҳати, мазкур шохобчага автоматлаштирилган валюта айирбошлаш имконини берувчи банкомат жойлаштирилган.Эндиликда ушбу банкомат орқали фуқаролар, туристлар кеча-ю кундуз, куннинг исталган вақтида АҚШ долларини айирбошлаши мумкин!
“Қишлоқ қурилиш банк”нинг Самарқанд минтақавий филиали айни вақтда 842 та юридик шахсларга, 465 та хусусий тадбиркорларга ва 54936 та жисмоний шахсларга хизмат кўрсатмоқда.
Филиал томонидан чет эллик сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида China Union Pay халқаро тўлов тизими билан интеграциялаштирилган 124 та тўлов терминаллари ўрнатилган.
Шунингдек, банкнинг корпоратив пластик карточкасига эга бўлган мижозлар "Internet-banking", "Mobile-banking" каби масофадан хизмат кўрсатиш дастурлари орқали ўз корпоратив карточкалари ҳисобварағида куннинг исталган вақтида банкка бормасдан ва ортиқча ҳужжатлар тақдим этмасдан пул ўтказишлари мумкин.
Яна бир янгилик - АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” пластик карточкалари ҳисобварақларини куннинг исталган вақтида нақд пул шаклида тўлдириш имкониятлари яратилган.
Шу кунларда 24/7 шохобчалари банк филиаллари томонидан Урганч, Фарғона ва Марғилон шаҳарларида ҳам ишга туширилди ва банк тизимидаги бундай шохобчалар сони 20 тага етди.
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Веб-сайт:www.qqb.uz
Telegram: https://t.me/QQBANK
Facebook: FB.com/official.qqb.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:55 / 27.12.2022
“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!
10:26 / 08.10.2022
Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди
17:00 / 03.06.2022