«Зенит» футболчилари Артём Дзюба ва Юрий Жирков ҳамда «Локомотив» яримҳимоячиси Дмитрий Тарасов Санкт-Петербург клубининг тергов изоляторидаги ҳужумчиси Александр Кокоринни қўллаб-қувватлаб чиқди.
Футболчилар «Инстаграм»даги аккаунтларида Кокорин билан тушган суратларини жойлади ва изоҳларда #СвободуКокорину («Кокоринга озодлик») ва #Сашамыстобой («Саша, биз сен билан») ҳештегларини ёзиб қолдиришди.
Эслатиб ўтамиз, Кокорин ва унинг укаси Кирилл, шунингдек, «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев ҳамда уларнинг дўсти Александр Протасовицкий 2018 йилнинг 8 октябрида Москва марказидаги иккита муштлашувда иштирок этгани учун ҳибсда ушлаб турилибди. Суд уларни 8 февралга қадар изоляторда қолдиришга қарор қилган.