Хабиб Нурмагомедов жамоаси аъзолари жазо муддати тугамагунча октагонга қайтмайдиган бўлди
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, Конор Макгрегор билан жангдан кейин чиққан можаро учун 9 ойга мусобақалардан четлатилган Хабиб Нурмагомедов ноябрда октагонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда унинг менежери Али Абдулазиз ESPN спорт каналида Ариэл Хельвани билан суҳбатда маълум қилди.
Хабиб Макгрегорга қарши сўнгги жангини Лас-Вегасда (Невада штати) ўтказган.
Невада штати атлетик комиссияси можаро юзасидан чиқарган қарорга кўра, Хабиб жамоасининг можарода иштирок этган икки аъзоси – Зубайра Тухугов ва Абубакр Нурмагомедов бир йилга мусобақалардан четлатилган. Хабибнинг ўзига эса 9 ойлик четлатилишдан ташқари, 500 минг долларлик жарима солинган.
Хельванининг маълум қилишича, Хабиб UFC бош қароргоҳи жойлашган Невада штатида бошқа жанг ўтказмайди. Унинг кейинги жанги Нью-Йоркдаги Мэдисон-сквер-гарденда ўтиши мумкин.
“Хабиб Невадада бошқа жанг ўтказмайди, чунки унинг инилари жуда қаттиқ жазоландилар”, деб айтган Али Абдулазиз.
Шунингдек, Хабиб жамоаси аъзолари жазо муддати якунланмагунча октагонга қайтмаслиги ва уларнинг ҳар бирига солинган 25 минг долларлик жаримани тўлаб беришини айтган.
Шунингдек, можаронинг яна бир иштирокчиси – Конор Макгрегор 6 ойга четлатилган ва 50 минг долларлик жаримага тортилган.
Хабибнинг менежери Макгрегорга жуда оз миқдорда жарима солингани учун комиссия чиқарган қарорни адолатсиз деб атаган.
Конорнинг ўзи эса қарорга қаршилик билдирмаган. Спортчиларнинг дисквалификация муддати 10 октябрдан бошлаб ҳисобланади ва шу тариқа ирландиялик апрелдаёқ яна октагонга қайтиши мумкин.
“Комиссияга адолатли қарор учун миннатдорлик билдираман. Мен ўша кеча рақибимнинг яқинлари билан уришишни истамагандим, шундай чиқди. Қайтишимни интиқлик билан кутиб қоламан”, деб ёзган ирландиялик твиттерда.
Мавзуга оид
10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди
19:10 / 29.11.2019
Макгрегор қайтмоқда: у UFC афсонасига қарши жанг ўтказади
08:00 / 26.11.2019
Хабиб Нурмагомедов кейинги жангини Тони Фергюсонга қарши ўтказади
14:14 / 26.10.2019