Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий университет ва талабалар шаҳарчаси ҳудудларида кенг кўламли қурилиш ишлари бошланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таъмирталаб бўлган Ўзбекистон Миллий университети ва талабалар шаҳарчаси ҳудудларида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган, замонавий архитектурага мос пиёдалар йўлаклари, махсус велосипед йўллари, автомашиналар учун эса 400 ўринли автотураргоҳлар барпо этилмоқда.

5600 кв метр автомобиль йўллари асфальт қилиниб, автомототранспортлар қатнови чегараланади, 11 минг кв метрга яшил майсалар ётқизилади, 1,800 п/метр ирригация тармоқлари янгиланади. Талабаларга янада қулайлик яратиш мақсадида, замонавий ўриндиқлар ўрнатилади. Университет раҳбарияти томонидан бино ҳудудидаги ҳимоя панжаралари олиб ташланди.

«Ҳурматли фуқаролар, шаҳримиз меҳмонлари, азиз талабалар! Олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари сабаб вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги узр сўрайди. Ушбу қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланади», - дейилади хабарда.

Мавзуга оид
09:18 / 02.03.2026
Тошкентда тирбандликни камайтириш учун “Долзарб 90 кунлик” бошланади
17:30 / 28.02.2026
Ички ишлар ходимларини обрўсизлантиришда айбланган Асадбек Жумаевнинг қамоқдаги суратлари тарқатилди
09:38 / 28.02.2026
Тошкент иқлимига мос кўчатлар етиштириш йўлга қўйилди
18:16 / 27.02.2026