Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla Илон Маскнинг шахсий самолёти парвозлари учун 700 минг доллар сарфлаган
Фото: REUTERS/Aly Song
Tesla электромобиллар ишлаб чиқарувчиси ўтган йил давомида компания асосчиси Илон Маскнинг шахсий самолёти парвозларига 700 минг доллар харажат қилган.
The Washington Post газетаси маълумотларига кўра, 2018 йилда Маскнинг 70 млн доллар қийматидаги самолёти АҚШ, Европа ва Осиё бўйлаб умумий ҳисобда 250 минг км масофада амалий ва таътил парвозларини амалга оширган.
Харажатларга изоҳ бераркан, Tesla компанияси вакили Дэйв Арнольд шундай деди: «Афсуски, биз телепортация қила олмаймиз, фаолиятимизни самарали олиб бориш учун эса бошқа усул йўқ».
Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида компания корпоратив ҳисоботини тақдим этди. Унга кўра Tesla ўтган йили деярли 1 миллиард доллар (976 миллион доллар) миқдорида зарар кўрган.
Мавзуга оид
10:07 / 30.01.2026
Tesla Model S ва Model X электромобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда
22:52 / 24.01.2026
Маск Tesla роботлари сотувини йўлга қўйилишини маълум қилди
09:38 / 19.01.2026
2025 йилда ўта бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди
13:58 / 03.01.2026