2018 йилда энг кўп уй Тошкентда, энг ками Сирдарё ва Хоразмда сотилди
Адлия вазирлиги 2018 йилда аҳолига кўрсатилган ҳуқуқий хизматлар турлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.
Хусусан, республикадаги барча нотариуслар томонидан 2018 йил давомида 4 млн. 282 мингдан ортиқ нотариал ҳаракат амалга оширилган бўлиб, 2017 йилга нисбатан (5 млн. 910 мингдан ортиқ) 28 фоизга камайган.
Энг қизиқарлиси, ушбу статистика республиканинг барча давлат нотариал идоралари томонидан бир дақиқада 31 та нотариал ҳаракат амалга оширилишига эришилганлигини англатади.
Ўтган йилда кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар сони 203 525 тага етган, ушбу кўрсаткич 2017 йилда 165 587 тани ташкил этган эди. Шундан, уй-жой олди-сотди шартномалари 148 640 та (2017 йилда 119 871 та). Уй-жой олди-сотди шартномалари энг кўп амалга оширилган ҳудуд Тошкент шаҳри бўлса, энг кам уй-жой олди-сотдиси Сирдарё ва Хоразм вилоятларига тўғри келади.
Қизиқарли томони, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида офис, маиший хизмат кўрсатиш ва яшаш учун мўлжалланган жамланма комплекс тарафлар ўртасида 9 млрд сўмдан ортиқ баҳога нархланиб олди-сотди қилинган.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024