Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: одамлар бутун мамлакат бўйлаб Пелоси туфайли ўляпти
Америка президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, вакиллар палатасидаги демократлар етакчиси Нэнси Пелоси мамлакатга нисбатан ёмон иш тутмоқда. Бу ҳақда сиёсатчи CBS’га интервьюсида айтиб ўтди.
Президентнинг сўзларига кўра, Пелоси чегарада тўсиқ ва хавфсизлик зарур нарса эканлигини билади, лекин у сиёсий устунликка эришишга ҳаракат қилмоқда.
«Мен буни ёмон сиёсат, деб ҳисоблайман, сабаби аслида у чегараларни очишни истайди. У одам савдосига хотиржам муносабатда бўлмоқда, акс ҳолда у буни истамасди», - деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, Пелоси сингари одамларнинг девор бўйича позицияси «бутун мамлакат бўйлаб» ўлим ҳолатларига олиб келяпти. Трампнинг қайд этишича, у қош қўяман деб кўз чиқариб қўймоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШ президенти даромадларини баҳолаганди.
Мавзуга оид
09:37 / 03.02.2026
Трамп муҳим минераллар захираси яратилишини эълон қилди
23:22 / 06.11.2025
Нэнси Пелоси сиёсатни тарк этади, Трамп буни Америка учун буюк воқеа деб атади
22:06 / 02.12.2024
Трамп ва қудалар: яҳудий қуда элчи, ливанлик қуда маслаҳатчи бўлади
22:43 / 30.11.2022