Ўзбекистон | 13:00 / 04.02.2019
39670
3 дақиқада ўқилади

5 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин (ёмғир, қор). Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ - 2 даража илиқ, Қорақалпоғистон бўйлаб 5 даражагача совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача, баъзи жойларда секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача, баъзи жойларда секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача, баъзи жойларда секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача, баъзи жойларда секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Мавзуга оид