Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайит куни Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин
Махсус комиссия Тошкент шаҳрида қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари юзасидан огоҳлантириш эълон қилди.
Фото: Kun.uz
27 май куни Тошкент шаҳри ҳудудига ғарбий нам ҳаво оқимлари кириб келишидан олдин қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги Жаҳон метеорология ташкилотининг Чанг-қум бўронлари бўйича Пекин ва Саудия Арабистони регионал марказларига таяниб хабар берди.
Прогнозларга кўра, кун давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол, асосан, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим вақтларда 10–12 м/с гача, баъзи ҳудудларда эса 15 м/с гача кучайиши эҳтимоли мавжуд. Кучайган шамол фонида айрим жойларда чанг-тўзонлар юзага келиши мумкин.
Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин. Бироқ, таъкидланганидек, ушбу ҳолат қисқа муддатли хусусиятга эга бўлиб, ғарбий нам ҳаво оқимларининг кириб келиши ва ёғингарчилик ҳисобига атмосфера ҳавосининг аста-секин тозаланиши кутилмоқда.
Мутахассислар шамол кучайган пайтларда, айниқса, нафас йўллари касалликлари, аллергия ва юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолари мавжуд фуқароларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этди. Зарурат бўлмаганда узоқ вақт очиқ ҳавода бўлмаслик, дераза ва эшикларни ёпиқ сақлаш ҳамда имкон қадар ниқоблардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Мавзуга оид
18:55 / 25.05.2026
Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
17:55 / 25.05.2026
Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00 дан ҳаракатланади
07:00 / 24.05.2026
Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиа ва автобус рейслари йўлга қўйилди
22:38 / 23.05.2026