Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик ёшлар энг кенг кўп танлайдиган касблар аниқланди
Фото: iStock
Россия Федерацияси президенти қошидаги халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг сўнгги тадқиқоти натижаларига кўра россиялик битирувчи ёшлар давлат ишида барқарор даромад олишни истамайди.
Коллеж ва техникумлар битирувчиларининг 39,2 фоизи тадбиркор бўлишни энг маъқул танлов дея ҳисоблайди. 18 – 30 ёш оралиғидаги ёшлар бундан бир неча йил олдин давлат ишига жойлашиб, барқарор даромад олиш истагида бўлган бўлса, ҳозир бу танлов ҳуқуқшуносликдан сўнг учинчи ўринда турибди.
Рўйхатнинг тўртинчи поғонасида 25 фоиз танлов билан муҳандислик касби турибди. Ёшларнинг айрим қисми ишчи мутахассисликларига ҳам қизиқиш билдирган. Улар орасида озиқ-овқат ва савдо, металл қайта ишлаш, транспорт соҳаларига қизиқувчи ёшлар ҳам кўп топилади.
Ўрта қатлам мутахассислари орасида «иқтисод ва бошқарув» йўналишини танлаганлар сўровда қатнашганларнинг сезиларли қисмини ташкил этади. Рўйхатнинг энг қуйи поғоналарида журналист, олим ва бошқа санъат соҳасига оид касблар турибди.
Мавзуга оид
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
22:17 / 23.01.2026
Олимлар видеоўйинлар ва ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар руҳиятига зарарини рад этди
17:19 / 20.01.2026
Тадқиқот: нотенг даромадлар сиёсий беқарорликка олиб боради
12:45 / 26.12.2025