Сирдарёдаги Ички ишлар бўлимларида хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лавозими жорий этилди
Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиқиб, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимида 11 та туман, шаҳар ички ишлар бўлимларида хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лавозими жорий этилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижроси юзасидан 2019 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов раислигида Сирдарё вилоятида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масаласи бўйича йиғилиш ўтказилди.
Шу йиғилишда пойтахт тажрибасини Сирдарёда ҳам татбиқ этиш, яъни барча ички ишлар бўлимларида хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лавозимини жорий этиш таклиф этилди.
Маълум қилинишича, 31 январь куни вилоят ҳокимлигида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларида ташкил этилган хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари туман, шаҳар хотин-қизлар раислари билан таништирилди. Шунингдек, уларнинг келгуси фаолиятларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жорий йилнинг 24-26 январь кунлари Сирдарё вилоятида аҳволни ўрганиб чиқиб, фуқароларнинг манфаати йўлида жонбозлик кўрсатмаётган Сирдарё тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Йўлдошев эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
10:02 / 08.07.2024
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради
15:00 / 26.08.2022
Қуйи Чирчиқда калтакланган аёл эртаси куни эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди
11:57 / 25.08.2022
Хотин-қизларга берилган тавсиянома ўқишга кирганликни англатмайди — баллар қандай ҳисобланади?
17:33 / 24.08.2022