Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ, Хоразм вилоятида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ - 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Мавзуга оид
14:30 / 02.03.2026
🔴 LIVE: Ҳафта қуруқми ёки нам?
21:07 / 26.02.2026
Март ойининг об-ҳавоси баҳорий беқарор бўлиши кутилмоқда
10:16 / 26.02.2026
Тошкентда ёғингарчилик ва кучли шамол кутилмоқда: фуқароларга хавфсизлик чоралари эслатилди
11:02 / 25.02.2026