Ўзбекистон | 10:46 / 05.02.2019
48460
2 дақиқада ўқилади

9 февралдан Ўзбекистонда яна ёғингарчилик бўлади

Фото: KUN.UZ

4-5 февралда Волгабўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5 февралга ўтар кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача пасаяди, деб хабар бермоқда ФВВ.

6 февралда республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик тўхтайди, фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

7-8 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 7 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ; 8 февралда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

9 ва 10 февралдан яна Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид