10:52 / 05.02.2019
6446

Марек Ҳамшик Хитойнинг иккинчи дивизион клубига ўтди

Фото: Getty Images

«Наполи» сардори Марек Ҳамшик фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Словакиялик яримҳимоячи «Далянь Ифань» клуби билан 3 йиллик битимга имзо чекди. Трансфер суммаси бонусларни ҳисобга олмаганда 15 млн еврони ташкил этган.

31 ёшли ҳужумчи янги жамоасида йилига 9 млн евро маош олади.

Маълумот учун, Ҳамшик 2007 йилдан буён «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келади. У ўйинлар ва голлар сони бўйича клуб рекордчисига айланган.

«Дальян Ифан» Хитой иккинчи дивизионида Ляонин провинциясининг Дальян шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Клубга 2009 йилда асос солинган. Жамоани айни пайтда «Барселона» ва «Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Бернд Шустер бош мураббий сифатида бошқармоқда.

Мавзуга оид
Top