Спорт | 16:28 / 18.02.2019
5320
1 дақиқада ўқилади

«Далянь Ифан» Ҳамшик трансферини эълон қилди

Фото: Dalian Yifang FC

Узоқ вақт «Наполи»да тўп тепиб келган яримҳимоячи Марек Ҳамшик расман Хитойнинг «Далянь Ифан» клуби аъзосига айланди.

Аввалроқ «Далянь Ифан» 31 ёшли словакиялик футболчи учун 18 млн евро тўлаши айтилган, яна 2 млн бонуслар сифатида берилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамшик 2007 йилдан буён «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келади. У итальян клуби сафида жами 520та ўйинда майдонга тушиб, 120та гол урган ва 111та голли узатма муаллифи бўлган. 2013 йилдан буён жамоа сардори бўлиб келган хавбек неаполликлар клуби таркибида икки маротаба Италия кубогини қўлга киритган.

Ҳамшик бу мавсум А Сериянинг 19 ўйинида майдонга тушиб, биттадан гол ва самарали пасга муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Далянь шаҳри клуби 2009 йилда ташкил топган. Клуб ўтган мавсум Суперлигада 16 жамоа орасидан 11-ўринни эгаллаганди.

Мавзуга оид