Фан-техника | 09:01 / 07.02.2019
7778
1 дақиқада ўқилади

Аёл iPhone’нинг қувватлагичи ишламай қолгани юзасидан Apple’ни судга берди

Фото: Flickr/Pixel.la Free Stock Photos

Калифорнияда яшовчи Моника Эмерсон iPhone 7 смартфони қувватлагичининг носозлиги юзасидан Apple устидан судга жамоавий шикоят аризаси топширди. Аёл компанияни шундай йўл билан янги аксессуарларни сотиб олишга мажбурлашда айбламоқда.

Аёл iPhone 7’ни 2016 йил ноябрда сотиб олган. 2017 йил октябрда қувватлагич ишламай қолган. У смартфонга уланганда, қурилма томонидан қўллаб-қувватланмаслиги айтилган.

Эмерсоннинг таъкидлашича, Apple шу тариқа янги қувватлагичларни сотиб олишга мажбурламоқда. Аёл терговда компания смартфондаги операцион тизимни эски қувватлагичларни ишлатишни тақиқлайдиган қилиб янгилаганини кўрсатган.

Аёл компанияни яна бошқа қоидабузарликларда айблаган. У компания эски қувватлагичларни атайин ўчириб қўйганини тан олишини ва катта жарима тўлашини талаб қилмоқда.

Бунда аёл фақатгина оригинал қувватлагичдан фойдалангани кўзда тутилмоқда. Агар шундай бўлса, тергов чўзилиб кетиши мумкин. Агар аёл бошқа ишлаб чиқарувчилар қувватлагичларини улаган бўлса, Apple оқланади.

Мавзуга оид