Жаҳон | 18:49 / 07.02.2019
6611
1 дақиқада ўқилади

Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Манфред Эйген вафот этди

Фото: AP Photo / Schlagman

Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори, немис олими Манфред Эйген 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Гёттингендаги Макс Планк номидаги биофизик кимё институти маълум қилди.

Олим 1967 йилда ўта тез кимё реакциялари соҳасидаги тадқиқотлари учун Нобель мукофоти билан тақдирланган. 

Эйген, шунингдек, кўплаб бошқа нуфузли мукофотлар, жумладан кимё ва физика бўйича Отто Ган, Балтимордаги инсон вирусологияси институтининг ҳаёти давомида эришган улкан ютуқлари учун мукофотлари соҳиби ҳисобланади.

Мавзуга оид