Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Навоийазот» ҳузурида 1 млрд долларлик янги кимё лойиҳалари амалга оширилади
Навоий вилоятида кимё саноатида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 1 миллиард долларлик 10 та янги кам тоннали кимё лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган кимё саноатини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда қайд этилганидек, сўнгги йилларда кимё соҳасига 8,3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 87 та йирик ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди. Натижада ПВХ, “яшил” водород, кўпикли полипропилен ва БОПП плёнка каби 60 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Шу билан бирга, кимё саноатида ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар ҳам сақланиб қолмоқда. Хусусан, тармоқ ўсиш суръатлари республика саноати ўртача кўрсаткичларидан паст экани, кимё маҳсулотлари импорти эса йилига 4,5 миллиард долларга етгани таъкидланди.
Президент юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратди. Масалан, “Навоийазот”да ишлаб чиқарилаётган бир тонна циан тузининг бозор қиймати 3,7 минг доллар бўлса, уни қайта ишлаб елим маҳсулоти тайёрланганда қиймати 8 минг долларгача ошиши мумкинлиги қайд этилди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга “Навоийазот” ҳузуридаги кимё кластерида умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган 10 та кам тоннали кимё лойиҳасини бошлаш топширилди.
Йиғилишда кимё саноатида маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, импорт ўрнини босиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш соҳанинг асосий вазифаларидан бири экани таъкидланди.
Мавзуга оид
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
20:25 / 22.06.2026
Президент капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирларини белгилади
17:51 / 22.06.2026
Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади
17:39 / 22.06.2026