Фан-техника | 22:26 / 08.02.2019
11237
1 дақиқада ўқилади

Opera Android тизимидаги браузери учун VPN ўрнатди

Opera Android тизимидаги смартфонларга ўзининг VPN хизматини жорий этди. Хизматдан ҳозирча бета-синов қатнашчилари фойдаланиши мумкин бўлиб, кейинчалик у барчага тақдим этилади.

Фойдаланувчм VPN хизматини браузер созламаларида ёқиши мумкин — сервис бепул ҳамда ундан фойдаланиш учун ҳеч қандай рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди. Opera фойдаланувчиларнинг серверлар орқали ўтадиган маълумотларини йиғмасликка ваъда бермоқда.

Opera илгари браузердан алоҳида ишлайдиган VPN-хизматини ишга туширган, ушбу лойиҳасини 2018 йил апрелда ҳеч қандай изоҳларсиз тўхтатганди. Ҳозирда Opera ўзининг десктоп версияларига VPN ўрнатган.

Мавзуга оид