Ўзбекистон | 20:10 / 08.02.2019
96839
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Гидрометеорология хизмати маркази 10—13 февраль кунлари Ўзбекистонда бўладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон

Ҳаво ўзгариб туради, 10- ва 11-февралда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 11-12 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12 февралда кечаси 2  даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 13-февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 10-февралда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 11- ва 13-февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 12 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-11 февралда 0-5 даража илиқ, 12-13 февралда 2-7 даража илиқ, кундузи 10 ва 12 февралда 10-15 даража илиқ, 11 ва 13 февралда 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 10- ва 12-февралда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 11- ва 13-февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-11 февралда 0-5 даража илиқ, 12-13 февралда 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 12-февралда 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 10-ва 12-февралда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 11- ва 13- февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10- ва 13 февралда 2-7 даража илиқ, 11-12 февралда 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 12- февралда 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 10 ва 12 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 11-февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13-февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10 февралда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 11-13 февралда 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 10-11 февралда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10-февралда 0-5 даража илиқ, 11-13 февралда 3-8 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид