Жаҳон | 21:45 / 08.02.2019
10749
1 дақиқада ўқилади

Порошенко сайловчиларни ўз томонига оғдириш учун давлат пулидан фойдаланганликда гумон қилинди

Украина президенти лавозимига номзод Анатолий Гриценко амалдаги президент Пётр  Порошенкони сайловчиларни ўз томонига оғдириш учун 2 млрд гривна (74 млн доллар) сарфлаганликда айблади. 

Гриценконинг таъкидлашича, пуллар Порошенконинг топшириғи билан унинг мавқеини яхшилаш учун Украина бюджетидан ажратилган.

“Порошенко ўз пулларини бермайди. Бу одамларни сотиб олиш ва “қозон”ни тепасида ўтиришда давом этиш учун биз билан сизнинг пулингиз бўлади”, деб айтган сиёсатчи “Ҳокимиятга ҳуқуқ” (Право на власть) дастури эфирида.

Номзоднинг айтишича, сайловчиларни сотиб олиш билан президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Виталий Ковальчук ва олий рада депутати Сергей Березенко шуғулланмоқда.

Аввалроқ Украина миллий полицияси президентликка номзод Юлия Тимошенконинг Пётр Порошенко ва унинг жамоаси томонидан сайловчилар сотиб олинаётгани борасидаги аризаси бўйича жиноий иш очган.

Мавзуга оид