Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқани кучайтириш чоралари тасдиқланди
Президентнинг “Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш, шунингдек, ҳудудларда ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этиш воситаси сифатида ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.
Ҳужжат қуйидаги асосий вазифаларни белгилайди:
- депутатларни сайлов округларидаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун зарур ресурслар билан таъминлаш;
- ташаббусли бюджет лойиҳаларини молиялаштириш устидан парламент назоратини кучайтириш;
- лойиҳаларни амалга оширишда давлат-жамият шериклиги моделини жорий этиш.
Қарорга кўра:
- депутатлар “Очиқ бюджет” порталида саралашдан ўта олмаган, бироқ аҳоли учун муҳим бўлган ҳар бир фасл учун битта лойиҳадан жами иккита лойиҳани ғолиб деб эълон қилиш ҳуқуқига эга;
- Қонунчилик палатасида 11 нафар депутатдан иборат парламент комиссияси тузилади;
- ҳар йили 1 майгача депутатлар сайловчилар билан мулоқот асосида шакллантирилган таклифларни ижро ҳокимияти органларига тақдим этади.
2026 йил 1 январдан:
ҳар бир округда депутатлар аҳолининг ҳаётига энг катта таъсир кўрсатган иккита лойиҳани танлаб, уларни республика бюджети ҳисобидан мажбурий молиялаштиришга киритади;
“Очиқ бюджет” порталида депутатлар ташаббуси билан илгари сурилган алоҳида лойиҳа тоифаси жорий этилади.
Ҳар бир депутат учун ҳар йили базавий ҳисоблаш миқдорининг 8000 баробари (БҲМ) миқдорида маблағ ажратилади;
бундай лойиҳаларга ташаббусли бюджетнинг умумий лойиҳаларига қўйилган мезонлар татбиқ этилади.
Ҳар бир депутат учун ҳар йили базавий ҳисоблашнинг миқдорининг 8000 баробари (БҲМ) миқдорида маблағ ажратилади. Бундай лойиҳаларга ташаббусли бюджетнинг умумий лойиҳаларига қўйилган мезонлар татбиқ этилади.
Мавзуга оид
08:52 / 07.11.2025
Сўровнома: немисларни энг кўп миграция ва иқтисод ташвишлантиряпти
19:29 / 05.08.2025
Депутатлар реновация тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Унда нималар назарда тутилган?
13:49 / 11.02.2025
Депутатлар диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини бир овоздан қабул қилиб, Сенатга юборди
21:28 / 20.07.2023