Жамият | 17:25 / 09.02.2019
11517
4 дақиқада ўқилади

Дардга чалинган Абдуллоҳ яхшилар ёрдамига муҳтож

Соғлиқ энг катта бойлик дейишади. Албатта, инсон ҳаётидаги барча орзу-мақсадларига соғлиқ орқали эришади. Яхши ниятлар билан фарзанд тарбиялаб, уни вояга етказади. Фарзанди бирон дардга чалинган инсон борки, Аллоҳдан унга шифо тилаб, умид билан яшайди. 

Хабарингиз бор, Kun.uz таҳририяти мунтазам тарзда кўмакка муҳтож беморлар учун хайрия акцияларини ўтказиб келмоқда. Бугун ана шундай ёрдамга муҳтож бемор юртдошларимиздан бири Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаб келмоқда. 2006 йил туғилган Абдуллоҳ Абдуллаевга шифокорлар томонидан оққон ташхиси қўйилган. Беғубор болаликнинг энг ширин дамларини Абдуллоҳ оғир дард билан ўтказмоқда. У оққон хасталигига чалинганлигидан ўзи бехабар. Ота-онасининг мурожаатидан кейин ижодий гуруҳимиз билан Абдуллоҳнинг ёнига бордик. Бемор болажон ва яқинлари билан суҳбатлашдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Онасининг сўзларига кўра, Абдуллоҳ ҳали бу дардга чалинганлигини ўзи билмайди. Ёлғиз ўғлимиз, кўзимизнинг оқ-у қораси Абдуллоҳ. Бор кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз. Лекин илик кўчириш операциясига катта миқдорда пул кетар экан. Уйимизни ҳам сотмоқчимиз. Лекин шунда ҳам етмайди. Шунинг учун халқимиздан ёрдам сўрашга мажбур бўлдик. Ҳеч кимни бошига бундай дард тушмасин. Ҳозир яхши инсонларнинг кўмагига муҳтожмиз. Илтимос ёрдам беринглар, – дейди Абдуллоҳнинг онаси.

Абдуллоҳ билан суҳбатлашганимизда уни яшашга бўлган муҳаббатини ҳис қилдик. У жудаям ақлли, мактабда ҳам аълочи бола экан. Катта бўлса учувчи бўлмоқчи. Орзулари осмон Абдуллоҳнинг бу синовдан ўтишига ишонамиз.

Азизлар, бугун Абдуллоҳ сизларнинг кўмагингизга, меҳрингизга муҳтож. Уни бу дард билан ёлғиз ташлаб қўймайлик. Ҳаммамиз имконимиз борича, қўлимиздан келгунича моддий ва маънавий қўллаб қувватлайлик. Зеро, сизнинг ёрдамингиз билан бир оиланинг уйи қувончга тўлса. Савоб илинжида қилган эҳсонларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул этсин!

Телефон: +99890 134 32 61 – Севара Абдуллаева (онаси)

АГРОБАНК Тошкент шаҳар филиали

Click/PayMe: 8600 0417 7527 0532– Сайфулла Абдуллаев (отаси)

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Раҳматилло Исроилов тайёрлади.


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид