Жаҳон | 07:40 / 09.02.2019
13414
1 дақиқада ўқилади

ЖСТ Жанубий Кореяга АҚШга қарши санкциялар қўллашга рухсат берди

Фото: GLOBAL LOOK PRESS

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Жанубий Кореяга АҚШга қарши 84,8 млн долларлик савдо санкцияларини жорий этишга рухсат берди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Сеул Вашингтоннинг антидемпинг божларига жавобан санкциялар жорий этиши мумкин.

Таъкидланишича, гап кир ювиш машиналарига божлар ҳақида кетмоқда.

Шу билан бирга, ЖСТда тан олишларича, АҚШ божлари ташкилотнинг қоидаларини бузмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияни ЖСТ қоидаларини бузганликда гумонлаганди.

Мавзуга оид