Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг вазифалари маълум бўлди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин.
Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республикада тиббий-меҳнат экспертиза хизмати соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Тиббий-меҳнат экспертиза хизматига:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси;
Инспекция ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ташкил этиладиган Малака комиссияси;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари;
туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК);
Инспекциянинг педиатрик тиббий-маслаҳат комиссиялари (ПТМК) киради.
Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Тиббий-меҳнат экспертиза хизматига раҳбарлик қилиш;
ТМЭК ва ПТМКларнинг фуқароларни ҳаёт фаолияти чекланганлигини экспертиза қилиш, ногиронлик гуруҳларини, сабабларини, бошланган вақтини
ва муддатларини, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга имконияти борлигини аниқлаш фаолиятига раҳбарлик қилиш;
16 ёшдан катталарни ногиронлиги бўлган шахс деб топишда, шу жумладан 16 ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этиш учун тиббий хулоса беришда зарур тартиб-таомиллардан ўтишнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, ногиронлик белгилаш тартибини соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш;
давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан берилган тиббий ва бошқа ҳужжатлар асосида экспертиза натижаларини ҳамда фуқароларни кўрикдан ўтказиш натижаларини доимий равишда ўрганиш асосида ногиронлик ҳолатини, динамикасини ва ногиронликка олиб келган омилларни тизимли таҳлил қилиш;
ногиронликнинг олдини олиш соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқишда, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий ва касб бўйича реабилитация ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда қатнашиш;
ТМЭК ва ПТМК врач-экспертларини лавозимига танлаш ва тавсия этиш бўйича малака комиссияси фаолиятини ташкил қилиш ҳамда врач-экспертларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларида уларга услубий ёрдам кўрсатиш;
врач-экспертларни манфаатларини ҳимоя қилиш;
ўтказилган кўрик ва берилган хулосаларнинг асосланганлиги юзасидан ТМЭК
ва ПТМКлар фаолиятини назорат қилиш.
Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ тиббий-меҳнат экспертиза соҳасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ТМЭК ва ПТМКлар фаолиятини назорат қилади;
ўтказилган тиббий-меҳнат экспертизанинг асослилигини текширади;
ТМЭК ва ПТМКлар фаолиятида текширувлар ўтказиб, ўтказилган кўрикларнинг тўғрилиги ва асослилигини, жумладан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда тиббиёт ташкилотларидан тақдим этилган бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва асослилигини ўрганиш йўли билан мунтазам назорат қилади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ, фуқарони ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш мақсадида, уларнинг кўрикдан ўтишлари учун барча фуқароларга тенг имкониятлар берилишини таъминлайди;
шахсларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлиги, касбий-меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси, ижтимоий ҳимоя чораларига бўлган эҳтиёжини, шунингдек махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга ўқитишга имконияти мавжудлигини аниқлашни ташкил этади;
ТМЭК ва ПТМКларга тиббий-меҳнат экспертиза ва тиббий-ижтимоий реабилитация масалалари бўйича услубий ёрдам кўрсатади;
ногиронлик ҳолати ва сабаби бўйича тизимли таҳлил ўтказиб, ногиронликка олиб келувчи факторларни ўрганишда иштирок этади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ногиронликнинг олдини олиш бўйича таклифлар киритади;
фуқаролар кўриги ва қайта кўриги ҳамда ногиронлик кўрсаткичи бўйича маълумотлар базасини шакллантиради;
ТМЭК ва ПТМК мутахассисларининг тиббий-меҳнат экспертиза соҳасида
ва мутахассислиги бўйича (терапия, неврология, жарроҳлик, фтизиатрия, офтальмология, психиатрия, педиатрия, болалар неврологияси, болалар жарроҳлиги ва бошқалар) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга оширади;
ТМЭК ва ПТМК врачларига малака тоифаларини бериш (тасдиқлаш) юзасидан аттестация ўтказиш тадбирларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;
ТМЭК ва ПТМКларни жойлаштириш, уларни зарур асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлашни ташкил этади, шунингдек қатъий ҳисобда турадиган бланкалар билан таъминлаш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТМЭК ва ПТМКлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
фуқароларнинг тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитацияси масаласида қилган мурожаатларини кўриб чиқади;
Фуқароларнинг ТМЭК ва ПТМКлар ва мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоятларини кўриб чиқади, агарда шикоят асосли деб топилса, унда кўрсатилган масалаларни ҳал қилиш бўйича чоралар кўради.
Фуқароларнинг тиббий-меҳнат экспертизадан ўтказилишини ташкиллаштириб, Бош ТМЭК қароридан норози бўлиб, шикоят қилган шахсларни қайта текширувдан ўтказиш учун бошқа холис Бош ТМЭК базасида тиббий-меҳнат экспертиза хизмати экспертларидан зарур мутахассисларни жалб қилган ҳолда махсус комиссиялар ташкил этади ва аввал қабул қилинган қарор ўзгартирилган тақдирда комиссия ўтказилган жойда маълумотнома берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти тубдан такомиллаштирилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:22 / 11.11.2024
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
12:17 / 17.07.2024
Қурилиш инспекцияси ҳукумат таркибига ўтказилади
08:59 / 08.02.2024
Ўзбекистонда тезкор тадбирда олинган фармацевтика маҳсулотлари экспертизадан ўтказилди
10:43 / 18.12.2023