Жаҳон | 07:58 / 11.02.2019
17656
1 дақиқада ўқилади

Америкалик сенатор Трамп кейинги сайловларгача турмага ўтириши мумкинлигини айтди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йилда ўтадиган кейинги президент сайловларигача турмага ўтириши мумкин. Бундай фикрни Массачусетс штатидан сенатор-демократ ва президент лавозимига номзод Элизабет Уоррен айтиб ўтди.

“Биз 2020 йилга келгунимизча, Дональд Трамп президент бўлмаслиги мумкин. Ҳақиқатда у ҳаттоки озод киши бўлмаслиги ҳам мумкин”, деб айтган Уоррен.

Сенаторнинг айтишича, Трамп ҳар куни ирқий ёки нафратни авж олдирувчи, “хунук” твитларни эълон қилади. Аёл сиёсатчи бошқа номзодларни “тузоққа тушмасликка” ва Трампнинг ҳар бир ҳаракатига эътибор бермасликка чақирган. 

Трамп кўп йиллар давомида Уорренни мазах қилиб, уни ҳиндулар маликаси ва Дисней мультфильмлари қаҳрамони Покахонтас номи билан атаб келган.

Мавзуга оид