Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова парламентига сайловларда ҳукмрон партия етакчилик қилмоқда
Молдова Марказий сайлов комиссиясига кўра, ҳукмрон "Ҳаракат ва бирдамлик" партияси 49,5 фоиз овоз тўплаган. Ватанпарварлар блоки 25 фоиздан кам овоз олди. Сайловчиларнинг деярли 52 фоизи қатнашди.
Молдованинг ҳукмрон "Ҳаракат ва бирдамлик" партияси (PAS) сайлов бюллетенларининг қарийб 98 фоизи қайта ишлангач, 49,56 фоиз овоз олиб парламент сайловларида етакчилик қилмоқда. Молдова Марказий сайлов комиссияси бу рақамларни 28 сентябр, якшанба куни кечқурун эълон қилди.
Энг яқин рақиб – Ватанпарварлар блоки бўлиб, у 24,56 фоиз овоз олган. "Муқобил" блоки 8,07 фоиз овоз олди. Белци шаҳрининг собиқ мэри Ренато Усатий бошчилигидаги "Бизнинг партия" 6,25 фоиз овоз олган бўлса, европапараст «Демократия уйда» сиёсий кучи 5,66 фоиз овоз йиғди.
Марказий сайлов комиссиясига кўра, сайловчиларнинг 52,1 фоизи иштирок этган. Сайловда 1,6 миллиондан ортиқ киши қатнашди, жумладан, 264 минг нафари хориждаги сайлов участкаларида.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026