Ўзбекистон | 19:02 / 11.02.2019
23580
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Бойқўнғирдаги «Байтерек» лойиҳаси иштирокчисига айланиши мумкин

Фото: Flickr

Ўзбекистон «Бойқўнғир» космодромида амалга оширилаётган «Байтерек» Қозоғистон-Россия лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс-Қозоғистон»га Россиянинг Қозоғистондаги элчиси Алексей Бородавкин хабар берди, деб ёзмоқда abctv.kz.

«Ўзбекистон «Байтерек» лойиҳасида Қозоғистон ва Россия билан бирга иштирок этишга қизиқиш кўрсатди, аммо ҳозирга қадар бундай ҳамкорлик қандай йўналишда бўлиши белгиланмади, бу ишлаб чиқилмоқда», - деди Бородавкин душанба куни.

«Байтерек» - Россия ракеталари учириладиган, Бойқўнғирда Қозоғистонга тегишли бўлган космик ракета комплексини яратиш лойиҳаси.

2016 йилда Қозоғистон ва Россия федерал космик дастур («Феникс» тажриба-конструкторлик ишлари) доирасида ташкил этиладиган, амалдаги КРК «Зенит-М» ҳамда Россиянинг истиқболли ўрта синфдаги ракета-ташувчиси объектларидан фойдаланишга асосланган «Бойтерак» лойиҳасини амалга оширишнинг янги вариантини мувофиқлаштириб олди.

Тахминларга кўра, «Байтерек»дан биринчи парвоз 2025 йилда амалга оширилади, бироқ кейин Россия томони ишларни тезлаштириш ва парвозни 2022 йилда, бошқариладиганини эса - 2024 йилда амалга ошириш таклифи билан чиқди.

Мавзуга оид