Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошшаҳартрансхизмат»га янги автобуслар келтирилди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автосаройларга янги автобуслар келтирилиши давом этмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бу ҳаракат таркибини босқичма-босқич янгилаб боришга ёрдам беради.
Хусусан, 4 автобус саройи тасарруфидаги 84-“Эркин қўрғони – “Обод турмуш” маҳалласи” йўналишига 10 та ўрта сиғимли SAZ LE 60 автобуслари бириктирилди. Бундан ташқари 7 автобус саройи тасарруфидаги 9т–“Чилонзор, 25 даҳа – Тошкент вокзали” йўналишига ҳам худди шу русумдаги 3 та автобус қўйилди.
Янги автобуслар 12 февралдан йўналишларда фаолиятни бошлаган.
Мавзуга оид
09:29 / 03.04.2026
Шота Руставели кўчасида автобус пиёдани уриб юборди
11:36 / 25.03.2026
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
12:52 / 19.03.2026
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
23:31 / 18.03.2026