«Ўзатом» раҳбари Энергетика вазирининг биринчи ўринбосарига айланди, АЭС дирекциясига директор тайинланди
«Ўзатом» агентлиги раҳбари Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори лавозимини сақлаб қолган.
Жўрабек Мирзамаҳмудов 1979 йилда туғилган, 2001 йилда «Умид» жамғармаси йўлланмаси бўйича Алабама университетини (АҚШ), 2005 йилда эса Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.
У Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бўйича Ахборот-таҳлилий департаменти раҳбари лавозимида ишлаган. «Ўзкимёсаноат» бошқарув раиси ўринбосари ва иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2018 йилнинг июнидан «Ўзатом» агентлигини бошқариб келмоқда.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги президентнинг 1 февралдаги қарори асосида ташкил этилганди. Вазирлик ёқилғи-энергетика комплекси фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш масалаларига жавобгар ҳисобланади. Вазирликка бош вазирнинг собиқ ўринбосари Алишер Султонов раҳбар этиб тайинланган.
Бундан ташқари, Отабек Тўлқинович Аманов Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси директори этиб тайинланган. Отабек Аманов 2018 йилдан буён «Ўзтрансгаз» Акциядорлик жамияти бошқарув раисининг капитал қурилиш ва таъминот бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
20:20 / 16.10.2024
АЭС дирекцияси раҳбари: Ишлатилган ядро ёқилғиси Россияга олиб кетилади
19:38 / 08.10.2024
“2030 йилга бориб газ импорти 10-11 млрд куб метрга етиши мумкин” — энергетика вазири
20:45 / 07.10.2024
Газлашмаган ҳовлилар учун ҳам электр энергиясига 50 фоизлик чегирма берилиши мумкин
18:52 / 06.10.2024