Словениялик депутат сотувчиларнинг ҳушёрлигини текширмоқчи бўлди. Бироқ бу унга қимматга тушди
Словения парламенти депутати Дарий Крайнич дўкондан сэндвич “ўғирлагандан” кейин истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Собиқ депутатнинг айтишича, у буни “ижтимоий тажриба” сифатида амалга оширган.
Воқеа Любляна марказидаги дўконлардан бирида юз берган. Крайничнинг айтишича, у касса олдида пул тўлаш учун турганда дўконнинг 3 ходими унга эътибор бермай, 3 дақиқа давомида ўзаро гаплашиб турган. У шунда сотувчилар товар билан кетиб қолганини сезишадими-йўқми текшириб кўришга қарор қилган.
54 ёшли депутатнинг айтишича, у умрида биринчи марта ўғирлик қилган ва дўконда видеокузатув бўлганига қарамай, ҳеч ким уни тўхтатмаганидан ажабланган. Бироқ у кейинроқ сэндвич учун тўловни амалга ошириш учун дўконга қайтган.
Воқеа ҳақида Крайничнинг ўзи маълум қилган: у 13 февралда парламентнинг қишлоқ хўжалиги қўмитаси учрашувида бу воқеани кулгили воқеа сифатида сўзлаб берган. Депутатнинг ҳамкасблари дастлаб ҳақиқатан кулишган, бироқ эртаси куни парламент фракцияси етакчиси Бране Голубович Крайничнинг бу ишини номақбул деб атаган.
Шундан кейин Крайнич узр келтириб, истеъфога чиқишга қарор қилган. Голубовичнинг айтишича, депутат бу қарорни партиянинг “юқори ахлоқий стандартларига мувофиқ” мустақил қабул қилган.
Мавзуга оид
12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати
09:20 / 22.10.2024
Словенияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган йирик бомба зарарсизлантирилди
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024