Ўзбекистонда ҳаво транспортининг ривожланиши барча соҳадан кўра ҳам секин амалга ошмоқда
Жаҳон Банки гуруҳи ва Халқаро молия корпорацияси мутахассислари томонидан эълон қилинган «Ўзбекистонда бозорларни ташкил этиш. Барқарорликдан рақобатбардошликка қадар» номли ҳисоботида маълум қилинишича, 2017 йили ҳаво транспорти орқали Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2,8 миллион кишини ташкил этади.
«Ўзбекистон ер майдони бўйича катта double-landlocked (денгизга чиқиш учун икки мамлакат чегарасидан ўтиш лозим - таҳр.) ягона мамлакат ҳисобланади. Сайёҳ ва бизнес мақсадида мамлакатга ташриф буюрадиган хорижликлар ер транспортидан фойдаланмайди, шунингдек, тез айнийдиган ва қимматбаҳо юклар, Ўзбекистон ишлаб чиқарилган кўплаб товарларни ташиш ҳам ишончли ва рақобатбардош ҳаво транспорти ҳамда логистика тузилмасини талаб этади», — дейилади ҳужжатда.
Аммо Ўзбекистоннинг бой маданий тарихи, макон ва жойлашувига нисбатан мамлакатга анча кам сайёҳ келмоқда. Масалан, 3,5 миллион киши яшайдиган Грузияга ҳам 3 миллион атрофида сайёҳ ҳаво йўллари орқали ташриф буюради. Яқин Шарқда жойлашган, 10 миллиондан кам аҳолига эга Иордания эса ҳар йили 10 миллионга яқин сайёҳни ҳаво йўллари орқали кутиб олади.
«Ўзбекистонда ҳаво транспортининг ривожланиши барча соҳадан кўра ҳам секин амалга ошмоқда. 2010 йилдан буён бу соҳа йилига 2 фоиздан ривожланди. Минтақадаги қўшни мамлакатлар — Қирғизистонда бу кўрсаткич йиллик 16 фоиз, Қозоғистонда ҳар йили 10 фоизни ташкил этади», — дейилади «Ўзбекистонда бозорларни ташкил этиш. Барқарорликдан рақобатбардошликка қадар» номли ҳисоботда.
Маълум қилинишича, хорижий фуқаролар учун виза режимини эркинлаштириш керакли қадам бўлди, аммо етарли эмас. Негаки, Ўзбекистонга парвоз қилиш ҳам йўловчи, ҳам авиакомпания учун қимматга тушади.
«Тошкент халқаро аэропорти хорижий авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш ва йўловчи бож нархлари бўйича дунёдаги энг қиммат аэропортлардан бири ҳисобланади. Миллий авиаташувчи эса имтиёзлардан фойдаланади» , — дея таъкидланади унда.
Мавзуга оид
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
09:40 / 31.10.2024
Тошкентда "Ипак йўлида туризм" халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилади
09:35 / 19.04.2024
Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди
09:10 / 11.03.2024