Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
Ҳудудга келувчи сайёҳлар сони ҳаддан ташқари кўпайган. Бу унга зарар етказиши мумкин.
Италия ҳукумати 15 ноябрдан бошлаб Помпейга ташриф буюрувчилар сони кунига 20 минг нафаргача чекланишини ва исмли чипталар жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Шу йўл билан ҳукумат вакиллари ҳаддан ташқари кўпайган сайёҳлар оқимини назоратга олиб, умумжаҳон мероси объектини ҳимоя қилмоқчи. Ёзда Помпеяга рекорд даражада — 4 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Якшанба кунларининг бирида кириш бепул қилинганда, меҳмонлар сони 36 минг кишидан ошиб кетди.
Помпей археология парки директори Габриэл Цухтриэгелнинг таъкидлашича, ҳозир сайёҳлар кунига 15-20 минг кишидан ошяпти, кунлик ташриф буюрувчилар сонини чеклаш келгуси ўсишнинг олдини олади.
“Биз объектга антропоген юкни камайтиришга қаратилган бир қатор ечимлар устида ишлаяпмиз, бу юк сайёҳлар учун ҳам, шундай ноёб ва нозик мерос учун ҳам хавф туғдириши мумкин”, — деди Цухтригел.
Келгуси ҳафтадан бошлаб боққа кириш чипталарида ташриф буюрувчиларнинг тўлиқ исми кўрсатилади, кунига 20 мингтадан ортиқ чипта сотилмайди. Бундан ташқари, ёз мавсумида оралиқ танаффуслар жорий этилади.
Археологик боғ назоратчилари сайёҳларни Помпейга алоқадор бошқа қадимий жойларга, жумладан, Стабия ва Боскореалга йўналтирмоқчи.
Помпей — Неапол яқинидаги қадимги Рим шаҳри бўлиб, у милодий 79 йилда Везувий вулқони отилиши оқибатида йўқ бўлиб кетган. Ҳозирги кунда бу ҳудудда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган археологик парк жойлашган.
Мавзуга оид
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026
Россияликлар учун Италия визаси олиш янада қийинлашди
16:30 / 13.05.2026